Маданият вазирлиги хорижда концерт қўяётган ўзбекистонликларни ҳамкорликка чақиряпти. Вазир Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, «биз Ўзбекистоннинг имиджини тиклашга ҳаракат қилаётганимизда, кимдир бориб уни синдиришига йўл қўймоқчи эмасмиз». Унинг қўшимча қилишича, бу цензура ё тақиқ эмас.
Озодбек Назарбеков маданият соҳасида давлат регулятор бўлмаслиги ҳақидаги фикрларга муносабат билдираркан, соҳани қушга қиёслади ва уни маҳкам ушлаш зарурлигини таъкидлади. «Эркинлик берилган жойда санъаткорлар ҳамма ерни расво қиляпти», — деди у.
Маънавият маркази теле- ва радиоканаллар, ижтимоий тармоқлар учун тайёрланаётган медиамаҳсулотлар «маънавият экспертизаси»дан ўтказилишини эълон қилган эди. Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг сўзларига кўра, лойиҳа ҳозирча халқ муҳокамасида, узил-кесил қарор қабул қилинганича йўқ.
Маданият вазирлиги концерт ташкилотчиларига миллий қадрият ва анъаналарга риоя этилишини текшириш учун «Ўзбекконцерт»га батафсил сценарий тақдим этиш мажбуриятини юклашни таклиф қилмоқда. Мақсад — саҳнадаги «ножоиз хатти-ҳаракатлар»нинг олдини олиш. Ариза йиғими ҳам жорий этилиши мумкин.
Маданият вазири Озодбек Назарбековга кўра, «Ўзбеккино» (Кинематография агентлиги) кино ишлаб чиқаришни тўхтатса, соҳада силжиш бўлади. «„Ўзбеккино“ фақат буюртмачи бўлиб, хусусий ширкатларни ривожлантириши ва қўллаб-қувватлаши керак», — деган вазир агентлик фаолияти ичидан ўрганилаётганини айтди.
Маданият вазирлиги Озодбек Назарбековнинг кийим бренди рекламасидаги иштирокини изоҳлаб, бундан «маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш кўзда тутилгани, вазирнинг моддий манфаатдорлик олиш мақсади бўлмагани»ни билдирди. «У мамлакатнинг барча қонунларига қатъий риоя этади», — дейди вазирлик.
ПА Маданият ва санъатни ривожлантириш шуъбаси мудири лавозимида ишлаб келаётган Нодирбек Сайфуллаев Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ректори лавозимига тайинланди. У бундан аввал Миллий рассомлик ва дизайн институтига ҳам ректорлик қилган.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков бюджет тақчиллиги шароитида «Овоз» телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм, «Боболарим» кино-клипига эса 2,7 млрд сўм ажратилганига муносабат билдирди. Унинг айтишича, бошқа соҳаларни бўлгани каби санъат ва маданиятни ҳам қўллаб-қувватлаш керак.
25−30 апрель кунлари Хива шаҳрида иккинчи маротаба «Лазги» халқаро рақс фестивали бўлиб ўтади. Маданият вазирлигига кўра, ҳозиргача 18 та давлатдан рақс гуруҳлари фестивалда қатнашиш истагини билдирган. Ғолиблар диплом, статуэтка ва пул мукофоти билан тақдирланади.
Маданият вазирлиги ўзининг бюджет маблағлари ҳисобидан 2024−2025 йилларда The Voice of Uzbekistan («Овоз») телелойиҳаси учун салкам 2 млрд сўм ажратади. Маблағ телелойиҳа иштирокчиларининг устозлари, бадиий раҳбар, мусиқа директори ва созандалар учун гонорар тўлашга сарфланиши келтирилган.
Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилди. Кейинроқ фестиваль директори дастурнинг бошқа намойишлари ҳам тақиқланганини хабар қилди. Маданият вазирлиги бунга ташкилотчилар белгиланган тартибда рухсат олмагани сабаб бўлганини билдирди.
Ўзбекистон Маданият вазири Озодбек Назарбеков соҳани тўлиқ рақамлаштириш ва иқтисодий манфаатдорликни яхшилаш зарурлигини айтди. «Бу икки масала бутунлай ечим топса, шундан кейин соҳа ғояга ишлайди», — деди у. Унга кўра, соҳада сифатни таъминлашда иқтисодий манфаатдорлик ҳам муҳим омил ҳисобланади.
Маданият вазирлиги газ ва электрдан қарзи йўқ, маъмурий жавобгарликка тортилмаган «намунали ва маданиятли инсонлар»ни аниқлаб, уларга кўнгилочар тадбирларга бепул чипталар совға қилмоқчи. «Лойиҳа ҳали тўлиқ ишлаб чиқилмаган, бунинг учун бироз вақт керак», — деди вазирлик ходими.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков хорижлик хонандаларнинг Ўзбекистондаги концерти тадбиркорлар томонидан ташкил этилишини айтди. У россиялик қўшиқчиларнинг Ўзбекистонда концерт бериши ҳақида гапираркан, «улар учун дунёда майдонлар қисқариб кетди, шу сабаб бўш майдон қидиришга маҳкум», деди у.
Маданият вазири Озодбек Назарбеков тармоқларда номақбул ҳаракатлар қилаётган санъат вакилларига чора кўриш ҳақидаги саволга жавоб берди. У «вазирлик боғча опа эмаслиги, назорат қилиш демократик нормага тушмаслиги»ни айтди. «Уларга чора кўрсак, либерал тараф мутлақ норози бўлади», — деди у.
Маданият вазирлиги соҳа вакилларининг уй олишида тўловнинг 50 фоизини қоплаб беришни таклиф қилди. Лойиҳа муҳокамаларга сабаб бўлгач, вазирлик бунга муносабат билдираркан, «соҳа вакилларининг ҳаммаси ҳам тўй-ҳашам ёки бошқа тадбирлардан қўшимча даромад топиш имкониятига эга эмас», дея таъкидлади.
2024 йилда давлат бюджетидан Маданият вазирлигига 1,1 трлн сўмдан кўпроқ маблағ ажратиш режалаштирилмоқда. Вазирлик харажатлари орасида давлат буюртмасига асосан миллий кино маҳсулотларини яратиш, Тошкент халқаро кинофестивалини ўтказиш каби бандлар мавжуд.
Маданият вазири Озодбек Назарбековга Баҳодир Аҳмедов ва Авазхон Таджиханов биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Шунингдек, Юсуфжон Усмонов маданият вазирининг ўринбосари бўлди.
Адлия вазирлиги тизимида ишлаб келаётган Авазхон Таджиханов Ўзбекистон маданият вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди.
Маданият вазирлигининг хабар беришича, санъаткорлар ҳақидаги портал тўй ва бошқа тадбирларни режалаштираётган мухлисларга ижрочилар билан бевосита алоқада бўлишга ёрдам беради. Сайтда нафақат 10 га яқин санъаткор, балки соҳанинг бошқа вакиллари ҳақидаги маълумотлар жойлаштирилади, дейди вазирлик.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг